КИРИСИМА

КИРИСИМА — Япониядаги ҳаракатдаги вулканлар гуруҳи, Кюсю о. нинг жан. да. Бир-бири билан туташиб кетган 23 та лава гумбази базальтандезитли, диаметри 15 км ли қалқон ҳосил қилган. Энг баланд жойи 1700 м. 742 й. дан ҳозиргача 60 марта отилган. Кўл ва иссиқ булоқлар бор. Кирисима-Яку миллий парки (1934 й. ташкил этилган, майд. 55,2 минг га) таркибида.