КИРИМ (бухгалтерияда) — муайян давр мобайнида маълум манбалардан товарлар, материаллар, пул воситалари тушуми микдорини тавсифлайдиган умумлаштирувчи атама. Аксарият ҳолларда пул ва моддий бойликларни ҳисобга олиш амалиётида қўлланилади.