КИРИБАТИ

КИРИБАТИ (Kiribati), Кирибати Республикаси (Republic of Kiribati) — Тинч океаннинг ғарбий қисмида, Гилберт, Феникс, Лайн о. лари ва Банаба о. да жойлашган давлат. Майд. 810,6 км2. Аҳолиси 94,149 минг киши (2001). Маъмурийҳудудий жихатдан 6 округга бўлинади. Пойтахти — Баирики ш.

Давлат тузуми. Кирибати — республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстликка киради. Амалдаги конституцияси 1979 й. да қабул қилинган. Давлат ва ҳукумат бошлиғи президент (1994 й. окт. дан Тебураро Тито). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Мажлис палатаси (парламент) амалга оширади. Парламент депутатлари аҳоли томонидан 4 й. муддатга сайланади. Ижрочи ҳокимиятни президент бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Ороллар маржонлардан ҳосил бўлган. Иқлими — экваториал, иссиқ ва сернам. Баъзи жан. оролларда қурғоқчилик хам бўлиб туради. Ўртача ойлик т-ра 24°—31°. Табиий ўсимликлари — асосан, буталар.

Аҳолисининг аксарияти, асосан, микронезиялик кирибатилар (96%); тувалуанлар, банабанлар ҳам яшайди. Расмий тили — инглиз тили, бирок, барча аҳоли тўнгару (кирибати) тилида сўзлашади. Диндорлар — христианлар.

Тарихи. Кирибати ҳудуди (Гилберт о. лари) ни испанлар 1606 й. да ўзлаштира бошлаган. 18-а. нинг 60—80-й. ларида оролларни инглизлардан Д. Байрон, Д. Гилберт ва Д. Маршалл тадқиқ қилди. Рус ден-гизчиси А. Крузенштерн оролларга Гилберт номини берди (инглизча Гилберт номини микронезлар Кирибати тарзида талаффуз қиладилар). 1892—1915 й. ларда Кирибати Тувалу (Эллис о. лари) билан бирга Буюк Британия протектората, сўнгра мустамлакаси бўлган. 2-жаҳон уруши йилларида Япония босиб олди (1941—43 й. ларда). Урушдан кейин яна инглизлар ҳукмронлиги тикланди. Аҳолининг сиёсий ҳуқуклар ва мустақиллик йўлидаги кўраши Британия маъмурларини Кирибати мустамлака бошқаруви тизимини бир неча бор ислоҳ қилишга мажбур этди. 1972 и. га қадар ороллар Ғарбий Океаниядаги инглиз олий комиссари (резидент-комиссар) томонидан бошқарилди, сўнгра мустамлака губернатори лавозими жорий этилди. 1975 й. да Эллис о. лари Кирибатидан ажралиб чикди. 1977 й. 1 янв. да Кирибатига ички ўзўзини бошқариш хуқуқи берилди. 1979 й. 12 июлда мустақиллик эълон қилинди. Кирибати 1999 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 12 июль — Мустақиллик куни (1979).

Сиёсий партияси ва касаба уюшмаси. Миллий тараққийпарвар партия. К. Касаба уюшмалари конгресси, 1982 и. ташкил этилган ва 12 тармоқ касаба уюшмаларини бирлаштиради.

Хўжалиги. Иқтисодиётининг асоси — қ. х. Кокос пальмаси, таро, банан, нон дарахти ўсади. Мева ва сабзавот етиштирилади. Балиқчилик ривожланган. Саноати майда ҳунармандчилик корхоналаридан иборат; улар кокос ёғи, мебель, эсдалик совғалари ишлаб чиқаради, балик, тўзлайди. Оролларга йилига 1,5 минг сайёҳ келиб кетади. Та-рава атоллида денгиз порти бор. Автомобиль йўллари ўз. — 640 км (Таравада). Экспорт тушумларининг 75% копра (кокос ёнғоғининг мағзи) сотишдан олинади. Четдан озиқовқат, ёқилғи, саноат моллари, транспорт воситалари сотиб олинади. Савдосотиқдаги асосий мижозлари: Австралия, Янги Зеландия, Буюк Британия, Япония. Пул бирлиги — австралия доллари. Таравада технология ин-ти, пед. коллежи ва денгизчилик мактаби бор. Инглиз ва кирибати тилларида «Те Уекера» ҳафталик газ. ва маҳаллий тилда «Те Итон ни Кирибати» ҳамда «Те Каотан те Ота» ойномалари нашр этилади. Кирибати радиоси (1954 й. дан) ва телевидениеси мавжуд.