КИРЕНАИКА

КИРЕНАИКА, Барка — Ливиянинг шим.-шарқидаги плато. Ўрта денгиз соҳиллари томон тик тушган. Энг баланд жойи 876 м. Охактошлардан иборат. Карст кенг тарқалган. Иқлими Ўрта денгизга хос, нисбатан қуруқ иқлим, йилига ўртача 450 мм ёғин ёғади. Шим. ён бағирлари доим яшил чакалакзор ва дафна, дуб, ҳалаб қарағайи ўрмонлари билан қопланган, ландшафти чала чўлга хос.