КИРЕНАИКА

КИРЕНАИКА — Ливиядаги тарихий вилоят. Мил. ав. 7-а. да бу ерда бир неча юнон шаҳарлари (энг йириги — Кирена) га асос солинган. Киренаика мил. ав. 6-а. дан мил. 7-а. гача Шарқнинг қад. давлатлари, Рим, Византия таркибида, 7-а. дан араблар, 16-а. дан — 1911 й. гача Усмонли турк империяси қўл остида; 19-а. ўртаси — 20-а. бошида санусиййа диний ҳаракати (1837 й. ташкил этилган) нинг асосий марказита айланган. 1912 й. дан Италия мустамлакаси — Ливия таркибида. 1942 й. инглиз қўшинлари томонидан босиб олинган; инглиз ҳарбий базаси бу ерда 1969 й. гача сақланган. Ливия қироллиги (1951—69)даги 3 вилоятдан бири бўлган Киренаика, 1963 й. мамлакатда янгича маъмурийҳудудий бўлиниш жорий этилгач, бекор қилинган.