КИНОКОМЕДИЯ (кино… ва комедия) — кино санъати тури. Фильмда характер, конфликт, вазиятни тасвирлашда томошабинда кулги қўзғатиш Кинокомедиянинг асосий хусусиятидир. Юмористик ва ҳажвий жиҳатлари бир-бирига боғлиқ ҳолда кўрсатилади. Киноводевиль, эксцентрик «комик», лирик, маиший, ҳажвий, трагикомик, фантастик Кинокомедия жанрлари кенг тарқалган. Цирк, карикатурани ўзида сингдирган эксцентрик «комик» К. 20-а. нинг 10—20-й. ларида юзага келган (А. Дид, М. Линдер, Р. Клер — Франция; М. Сеннет, Ч. Чаплин, Б. Китон, Г. Ллойд — АҚШ). Ф. Капра овозсиз кино даврида «Бир кунлик хоним», «Мистер Дидс шаҳарга кўчиб ўтмоқда», «Тундаги ҳодиса» каби фильмларни ишлаб Америка К. сининг ривожланиш даврини бошлаб берди. Кейинчалик А. Блазетти, Х. Бардем, Ж. Беккер, Л. Берланга, Г. Кричтон, Р. Корнелиус каби чет эл реж.
лари жамиятдаги мавжуд нуқсонларга қарши К. лар («Миллионер Неаполь», «Трамвай ўғирланди», «Дадам, ойим, хизматкор қиз ва мен» ва б.) яратдилар.
Я. Протазановнинг «Насриддин Бухорода» (1943) фильми — биринчи ўзбек Кинокомедия си. «Насриддиннингсаргузаштлари» (реж. Н. Ғаниев), «Маҳаллада дув-дув гaп» (Ш. Аббосов), «Келинлар қўзғолони», «Майсаранинг иши», «Чимилдиқ» (М. Абзалов), «Шариф ва Маъриф», «Темир эркак» (И. Эргашев), «Бомба» (3. Мусокрв), «Масхарабоз» (Ш. Бошбеков) ва б. энг яхши ўзбек Кинокомедия ларидир. Р. Пирмуҳамедов, Р. Ҳамроев, Н. Рах. имов, Ҳ. Умаров, С. Хўжаев. Б. Ихтиёров, Ҳ. Шарипов, О. Асомов, М. Холмедов ва б. нинг ўзбек Кинокомедияси ривожида ҳиссалари катта. Замонавий реж. лар изланиши натижасида Кинокомедия унсурлари кинонинг бошқа жанрларига ҳам сингиб бормоқда.