КИНОГА ОЛИШ АППАРАТИ — ҳужжатли ва бадиий кинофильмлар ва видеофильмларни ҳамда турли объектларни изчил равишда кетма-кет тасвирлар (кадрлар) тарзида кинолентага тушириш қурилмаси. Энининг кенглиги ва форматининг ўлчами ҳар хил бўлган киноленталарга суратга олиш учун мўлжаллаб ишлаб чиқарилади. Mac, кенг форматли фильмлар 70 мм ли; оддий ва кенг экранли фильмлар 35 мм ли; телевизион, илмий, ўқув ва ҳаваскорлик фильмлари 16 мм, 8 мм ва 2×8 мм ли киноленталарга мўлжалланган аппаратларда суратга олинади. Вазифаси ва тузилиш хусусиятларига кўра, дастаки ва муқим (стационар) Кинога олиш аппарати фаркланади. Дастаки аппаратлар ихчамроқ бўлиб, қўлда олиб юриб, исталган жойда кинога олиш мумкин. Муқим аппаратлар муайян жойда учоёқли штативга ўрнатиб ишлатилади. Кинога олиш аппарати синхрон, презицион, ихтисослаштирилган, ҳаваскорлик ва махсус турларга ҳам бўлинади. Синхрон Кинога олиш аппарати билан тасвирни кинога олиш пайтида (синхрон тарзда) товушни ҳам алоҳида магнит лентага ёзиб олиш мумкин. Прецизион Кинога олиш аппарати мураккаб кинога олиш учун мўлжалланади. Их-тисослаштирилган Кинога олиш аппарати билан панорам, доиравий, стереоскоп фильмлар суратга олинади. Ҳаваскорлик Кинога олиш аппарати эни 16 мм, 8 мм ва 2×8 мм ли киноленталарга илмий, ўқув ва ҳаваскорлик фильмларини кинога олиш учун ишлатилади. Махсус Кинога олиш аппарати тез ва қисқа муддатда утадиган жараёнларни қайд қилиш (жуда тезкорлик билан кинога олиш) ҳамда авиация ва космик парвозларда фойдаланиш учун мулжалланади.
Ҳар қандай Кинога олиш аппарати оптик ва механиқ қисмлардан иборат. Оптик қисм кинога олиш объективи ва визир (визир тизим) ни ўз ичига олади. Объектив объектнинг тасвирини кинолентанинг ёруғлик сезгир катламига туширади. Визир орқали эса объект кузатилади ва аппаратнинг объектга нисбатан зарур вазияти урнатилади. Механиқ қисм лента тортиш механизми, ҳаракатлантириш механизми ва обтюратордан иборат. Лента тортиш механизмида лентани бир меъёрда суриб, зарур пайтда тўхтатиб турадиган мосламалар ҳам бўлади. Обтюратор кинолента кадр туйнуги томон бир кадр сурилганда шу туйнукка келаётган ёруғлик нурлари йўлини дам-бадам тўсиб туриш вази-фасини ўтайди.
Кинога олиш аппарати, асосан, 19-а. охирларидан бошлаб турли маркаларда ишлаб чиқарилади. Улар борган сари такомиллашиб бормокда. Айниқса, и. т. ишлари учун мўлжалланган Кинога олиш аппарати лари — ихчам авиация ва космик кинога олиш, микрокинога олиш аппаратлари, тезкор ва растрли аппаратлар, сув остида кинога олиш, секинлатиб суратга олиш аппаратлари ва б. йўналишлардаги Кинога олиш аппаратилари жуда такомиллашиб кетди. Бу борада Японияда, АҚШ ва б. мамлакатларда ишлаб чиқарилаётган аппаратларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин (қ. Кинотехника).