КИНО ТАРМОҒИ — аҳолини кино хизмати билан таъминловчи маданият, томоша муассасаларининг умумий номи. Ўзбекистонда Кино тармоғи кинотеатр, кинолаштирилган клублар, қишлоқ доимий кино қурилмалари ва кўчма кинолардан иборат. Давлат (шаҳарлар, туман марказлари, қишлоқ ва б. жойлардаги давлат кинотеатрлари, жамоа хўжаликлари клублари, кўчма кино қурилмалари, фильмларни ижарага берувчи идоралар, киностудиялар, фильмдан нусха кучирувчи ф-калар, фильмларга реклама тайерловчи бўлимлар) ва касаба уюшмалари (шаҳар ва қишлоқлардаги клубларда, маданият уйлари ва саройлари, дам олиш масканларида касаба уюшмалари ихтиёридаги кино тармоқлари) томонидан бошқарилади. Панорамали, стереоскопик, айлана кинопанорамали, шунингдек, стационар ва кўчма киноқурилмалар бор. Ўзбекистонда давлат киноқурилмаларининг сони 5 мингга яқин (2002).
Бундан ташқари, касаба уюшмалари ва муассасалар (шу жумладан, жамоа хўжаликлари) ихтиёрида ҳам анчагина кино қурилмалар мавжуд.