КИНЕТИК ЭНЕРГИЯ

КИНЕТИК ЭНЕРГИЯ — жисмнинг механик ҳаракатдаги энергияси. Илгариланма ҳаракатда иштирок этаётган моддий нуқтанинг Кинетик энергияси шу нуқта массаси т ни унинг тезлиги – и квадратига кўпайтмасининг ярмига тенг: Ек = j mv , Кўзғалмас ўқ атрофида айланма ҳаракат қилаётган жисмнинг Кинетик энергия си: бунда /—жисмнингайланиш ўқига нисбатан инерция моменти, со — жисмнинг бурчак тезлиги. Ёруғлик тезлигига яқин тезлик билан ҳаракатланаётган моддий нуқтанинг Кинетик энергия си: бунда т0 — моддий нуқтанинг тинч ҳолатидаги массаси, с — ёруғликнинг вакуумдаги тезлиги, тос2 — моддий нуқтанинг тинч ҳолатидаги энергияси.