КИНЕШМА — РФ Иваново вилоятидаги шаҳар (1777 й. дан), Волга дарёси бўйидаги порт. Т. й. станцияси. Аҳолиси қарийб 103 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Йирик тўқимачилик саноати маркази (ип газлама к-ти, тўқимачилик ф-калари). «Электроконтакт», «Автоагрегат», ўрмон кимёси з-длари, драма театри, ўлкашунослик музейи бор. К. 16-а. дан маълум.