КИНДИКТЕПА — ўрта аср қишлоқ харобаси (мил. 6—12-а. лар). Қашқадарё вилоятидаги Яккабог туманида жойлашган. Дастлаб Г. Я. Дресвянская, сўнгра С. Б. Лунина (1980 й. дан) қазишма ишлари олиб борган. Киндиктепанинг жан. қисмида майд. 35×20 м келадиган баланд тепалик бор. К. аҳолиси қад. Болхонариқдан сув ичган. Киндиктепанинг мудофаа девори бўлмаган. Қазишма ишлари марказий тепалик 6—8а. ларда маҳаллий зодагоннинг уй-қасри бўлганлиги ва унинг атрофида қишлоқ вужудга келганлигини кўрсатди. 9-а. да уй-қаср ташландиқ ҳолга келган ва марказий тепаликда ҳаёт қайта жонланмаган. 10—12-а. ларда Киндиктепа йирик қишлоққа айланган, у мана шу даврдаги бир қанча қишлоқларни (Похолтепа, Катта Жавоғатепа, Кичик Жавоға, Бўстонтепа ва б.) ўз таъсир доирасига киритган кичик рустоқнинг маркази бўлганлиги тахмин қилинади. Киндиктепадан тарвуз уруғи топилганлиги аҳолининг полизчилик билан ҳам шуғулланганлигини кўрсатади. Турар жой бинолари қолдиклгари, кўплаб сопол идиш парчалари ва б. чиққан.