КИНДИА

КИНДИА — Гвинея Республикасининг жан.-ғарбий қисмидаги шаҳар. Киндиа вилоятиниг маъмурий маркази. Аҳолиси 60 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўртаси). Т. й. ва шоссе йўли орқали Конакри ш. билан боғланган. Қ. х. районининг (банан, ананас, шоли, цитрус мевалар) савдо маркази. Озиқ-овқат ва ёғочсозлик саноати корхоналари бор. К. яқинида йирик боксит конлари очилган.