КИНДАКТЕПА

КИНДАКТЕПА — 2-13-а. ларга мансуб шаҳар харобаси. Тошкент сув омбори зонасида. Дастлаб 1959 й. В. И. Нильсен ва Т. Аъзамхўжаев томонидан ўрганилиб, унинг факат арк ва 1 шаҳристони аниқланган. 1971 й. уни Ю. Ф. Буряков ва В. И. Спришевский атрофлича текширган. 1972—75 й. ларда эса Ю. Ф. Буряков у ерда казиш ишлари олиб борган. Тадқиқотлар натижасида шаҳар стратиграфиясига тегишли муҳим маълумотлар ҳамда Бурганли маданияти ва Крвунчи маданиятита дойр бир қанча ашёвий далилларга эга бўлинди; ичида сопол идишлар мавжуд цилиндрсимон хумдонлар, Успгрушона ҳукмдори Раханч II, Самарқанд ҳукмдорлари Ғурак ва Тургар (738 — 750), аббосий халифалар ҳамда тypкашлар даврида зарб қилинган тангалар топилди.