КИНАБАЛУ

КИНАБАЛУ — Калимантан о. даги тоғли массив, Малайзияда. Энг баланд жойи 4101 м (Малай архипелагида энг баланд). Гранит ва гранидиоритлардан тузилган. 3500 м баландликкача тропик ва тоғ ўрмонлари билан қопланган, ундан баландда бутазор ва яйловлар бор. Миллий парк ташкил этилган (майд. 78 минг га, 1964; фаунаси таркибида гиббон, орангутан, суматра каркидони, соқолли тўнғиз, қушларнинг 600 дан ортиқ тури учрайди).