КИМЁВИЙ ТОК МАНБАЛАРИ

КИМЁВИЙ ТОК МАНБАЛАРИ — кимёвий реагентларнинг оксидланишқайтарилиш реакциялари энергияси ҳисобига электр токи ишлаб чикарадиган қурилмалар. Дастлабки Кимёвий ток манбалари Вольт устуни, Лекланше элементи бўлган. Унинг асосини электролит билан контакт ҳосил қиладиган икки электрод (бири оксидлагич, иккинчиси қайтаргич) ташкил қилган. Электродлар орасида потенциаллар фарқи — электр юритувчи куч (оксидланиш-қайтарилиш реакциясининг эркин энергиясига мос) ҳосил бўлади. Кимёвий ток манбалари электр кимёвий тизимларига кўра, гальваниқ элементлар ва аккумуляторларга, ишлатилиши ва энергияни электр тармоғига узатилиши бўйича бирламчи, иккиламчи, заҳира ва электр кимёвий генераторларга бўлинади. Бирламчи Кимёвий ток манбаларига кимёвий реагентлар энергиясидан фойдаланиладиган гальваник элементлар ва батареялар киради. Мусбат ва манфий электродлар суюқ ёки пастасимон электролит шимдирилган ғовак мембрана-сепаратор билан ажратилади ва бутун фойдаланиш давомида электрик жиҳатдан боғланган бўлади. Иккиламчи Кимёвий ток манбаларига аккумулятор ва аккумуляторлар батареяси киради. Бунда кимёвий реагентлар энергиясидан кўп марта фойдаланилади. Заҳира Кимёвий ток манбаларида кимёвий реагентлар энергиясидан факат бир марта фойдаланилади. Бундай Кимёвий ток манбалари ларда, электролит саклаб қўйилади ва керак бўлганда ишлатилади. Электролит электродлар орасида суюқ ҳолатда (шиша, пластмасса ва б. идишларда) ёки қаттиқ ҳолатда (электр ўтказгич қўймай) сақланади. Ишлатиш олдидан суюқ электролит ампулаларининг учи синдирилади, қаттиқ электролит эса қиздириб эритилади. Электр – кимёвии генераторлар ташқаридан келадиган кимёвий реагентлар (газеимон ёки суюқ) энергиясини ўзгартиришдан қосил бўладиган электр токини узоқ, вақт тўхтовсиз генерациялаш хусусиятига эга. Уларнинг юқори, паст, ўрта т-рали, суюқ ва газ реагентли турлари бор. Бундай генераторлар космик объектларда, электромобилларда муқим (стационар) қурилмалар ва б. да ишлатилади.