КИМЁВИЙ ТЕРМОДИНАМИКА — физик-кимёнинг моддалар таркиби, тузилиши ва ҳосил бўлиш шароитлари уларнинг термодинамика хоссаларига боғлиқлигини ўрганадиган бўлими.
Кимёвий термодинамиканинг муҳим йўналишларидан бири термокимёвий ва фазавий мувозанатлар, эритмалар, жумладан, электролит эритмалар, электрод жараёнлари назарияси, моддалар юзасида рўй берадиган ҳодисалар термодинамикаси ва б. ни ўрганади. Термодинамиканинг учта асосий қонуни мавжуд. Биринчи қонуни термокимёнинг асоси бўлиб, термокимёнинг асосий қонуни — Гесс қонуни унинг муҳим давомидир. Термодинамиканинг иккинчи қонуни кимёвий мувозанатлар хақидаги таълимотдир. Кимёвий мувозанатларни ҳисоблашда термодинамиканинг учинчи қонуни ва ўнга боғлиқ бўлган Планк (немис физиги) пастулоти катта аҳамиятга эга.