КИМЁВИЙ ТЕНГЛАМАЛАР — кимёвий реакцияларнинг кимёвий формулалар, белгилар ва сон коэффициентлари ёрдамида берилган қисқача ифодаси. Кимёвий тенгламалар тенглик аломатининг чап томонига реакция учун олинган моддаларнинг формулалари, ўнг томонига эса реакция натижасида ҳосил бўлган маҳсулотларнинг формулалари ёзилади. Реакция натижасида атомларнинг умумий сони ўзгармайди, шунинг учун тенглик аломатининг чап ва ўнг томонидаги ҳар бир элемент атомларининг сони тенг бўлиши шарт. Кимёвий тенгламалар тузишда моддаларнинг массаси ва массанинг сақланиш қонунига асосланилади. Мас, водород билан кислороддан сув ҳосил бўлиш реакцияси тенгламаси қуйидагича ифодаланади: 2Н2О+О2= =2Н2О. Реакцияда 2 моль (4 г) водород 1 моль (32 г) кислород билан бирикиб, 2 моль (36 г) сув ҳосил қилади. Кимёвий тенгламалар лаб. ва ишлаб чиқаришда муайян реакцияни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳар хил ҳисобларни ўтказишга имкон беради.