КИМЁВИЙ ИНГИБИТОРЛАР — кимёвий реакцияларни секинлаштирувчи ёки тўхтатиб қўювчи моддалар. Фаол марказ ёки фаол заррачалар иштирокида борадиган каталитик ва занжир реакцияларда қўлланилади. Кимёвий ингибиторлар реакция жараёнида катализаторнинг фаол марказларини тўсади ёки фаол заррачалар билан таъсирлашиб, занжирни давом эттира олмайдиган нофаол радикаллар ҳосил қилади ва натижада реакциянинг тўхташига сабаб бўлади. Кимёвий ингибиторлар системага реакцияга киришувчи моддаларнинг концентрациясига нисбатан жуда кам микдорда (10~2 — 10 s моль) қўшилади. Кимёвий ингибиторлар номақбул жараёнларни, мас, металларнинг коррозияланиб емирилишини, ёқилғи, сурков мойлари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг оксидланишини секинлаштириш ёки тўхтатишда кенг қўлланилади. Реакцияларнинг секинлашуви ёки тўхташи Кимёвий ингибиторлари,нинг микдорига, табиатига ва реакцион муҳитга, қўшилган вақтга, т-рага ва Кимёвий ингибиторлар самарадорлигига таъсир қилувчи бошқа моддалар борлигига боғлиқ. Коррозия ингибиторлари металларни коррозиядан сақлаш учун коррозион фаол муҳитга қўшилади. Улар металл юзасига ютилади ёки металл ионлари билан қийин эрувчи бирикмалар ҳосил қилади. Бу бирикмалар металл юзасида ўта юпқа парда ҳосил қилиб, уни ҳимоялайди. Машина деталларини сақлаш ва ташиш вақтида коррозиядан ҳимоялаш учун Кимёвий ингибиторлар кенг қўлланилади. Металларни коррозиядан саклаш учун Кимёвий ингибиторлар ёқилғи, мой ва полимер қопламаларга ҳам қўшилади.
Озиқ-овқатга хушбўй ҳид берадиган ва унинг оксидланишини тўхтатадиган табиий Кимёвий ингибиторлар сифатида зира, зиғирак, мармарак, маврак ва б. дориворлар қадимдан ишлатилиб келади. Табиий ёғ ва мойлардаги ингибиторлар (табиий Кимёвий ингибиторлар), мас, токофероллар ёғ ва мойни тозалаш вақтида йўқолади, шунинг учун тозаланган ёғ ва мойга одатда Кимёвий ингибиторлар қўшилади, хом пахта мойи ёки соя мойи ҳам шу мақсадда ишлатилади. Кимёвий ингибиторларнинг таъсирини бошқа моддалар, мас, цитрат (лимон) ва аскорбат кислоталар кучайтириши мумкин.
Полимеризация ингибиторлари мономерлар сақланганда ёки қайта ҳайдалганда уларнинг полимерланишини тўхтатади ёки секинлатади. Олтингугурт, феноллар, таннин, канифоль, мис тузлари ва б. полимеризация ингибиторларидир.