КИМЁВИЙ БЕЛГИЛАР

КИМЁВИЙ БЕЛГИЛАР — кимёвий элементларнинг шартли белгилари. Ҳар бир элемент лотинча номининг биринчи ҳарфи билан ёки биринчи ва кейинги бирор ҳарфи билан белгиланади, мас, углерод (СагЬопеит)нинг кимёвий белгиси — С, кальций (Са1сшт)ники — Са, кадмий (Саdmiy)ники — Cd, мис (Сиргат)ники — Си ва ҳ. к. Ҳар бир белги элементнинг бир атомини ёки унинг ат. м. сига сон жиҳатдан тенг бўлган оғирлик миқдорини билдиради. Mac, С углероднинг бир атомини ёки 12 оғирлик қисмини, О кислороднинг бир атомини ёки 16 оғирлик қисмини билдиради ва ҳ. к. К. б. бирикмаларнинг тузилишини ва кимёвий реакцияларнинг боришини схема тарзида ифодалаш учун ҳам хизмат қилади (яна қ. Менделеев даврий системаси).