КИММЕРИЙЛАР (оссурийча gimirrai — халқ; юн. kimmerioi) — қад. кўчманчи қабилалар иттифоқи. Эрон подшолари ёзувларининг аккадча варианти Киммерийларни Туркистон (ҳоз. Ўзбекистон) нинг ғарбида яшаган саклар деб тушунтиради. Улар Ўкуз (Амударё)нинг шим. да яшашган. Оссурия манбалари Киммерийларнинг 3 доҳийси: Теушпа, Тугдамме (юн. Лигдамис) ва Сандаксатра номларини келтирган. Мил. ав. 700 й. да К. Россиянинг жан. га бостириб киришган. Геродот ва б. тарихчиларнинг ёзишича, К. Қора Киммерийлар. Клазомен (Иония) дан топилган сарқофадаги тасвир (мил. ав. 6-а.) денгизнинг шим. соҳилларидан Фракиягача бўлган ҳудудда яшаган ва бу ерлардан скифлар томонидан қувиб чиқарилган, бироқ юнон тарихчи ва географлари кўпинча Киммерийлар билан скифларни (улар қабиладош бўлгани учун) чалкаштириб ёзишган. Мил. ав. 7-а. да бу ердан Кичик Осиёга ўтиб Фригияни (тахм. 675) ва Лидиянинг пойтахти Сарди (652) ни, тахм. мил. ав. 623 й. Киаксарнинг Мидия подшолигини забт этганлар. Мил. ав. тахм. 600 й. К. ни Лидия подшоси Алиатт тор-мор келтирган. Кейинчалик Кичик Осиёдаги маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетган. Киммерийлардан қолган моддий маданият ёдгорликларини археологлар, одатда, Катакомба маданияти билан боғлайди.