КИМИРАКҚУМ — Зарафшон дарёси қуйи оқимининг жан.-ғарбидаги қумли чўл. Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Жондор туманлари ҳудудида. К. Амударёнинг ўнг соҳилидан бошланиб, шим. да қуриб қолган Моҳондарё ўзанигача давом этади. Шаркда Бухоро ва Қоракўл воҳаларига туташади. Зарафшон дарёсининг қад. дельтасида жойлашган. Рельефи мураккаб. Баландлиги жан.-ғарбда 100—105 м, шим. да 203 — 226 м. Эол қумларининг барханли ва марзали шакллари учрайди. Барханларнинг нисбий бал. 2—7 м, дўнг қумники — 2 — 5 м. Ўтмишда чўлдаги бута ва ярим буталарни ўтин сифатида қирқиш, тартибсиз мол боқишҳудуднинг қум босишига сабаб бўлган. Эндиликда ҳаракатдаги қумларни мустаҳкамлаш натижасида қум кўчиши бир қадар камайиб бормоқда. Кимиракқумни бир неча қуруқ ўзанлар (Зарафшон дарёси тармоқлари), Моҳондарё ва Гурдуш шаркдан ғарбга кесиб ўтган. Улардан воҳанинг ташлама сувларини Амударёга оқизишда фойдаланилмокда (Шим. ва Порсонкўл ташламалари). Зовур сувларининг тўпланиши натижасида Шўркўл, Қорақир, Шўрхок, Мадонкўл вужудга келди, Замонбобо кўли сув билан тўлди.
Қумдан холи жойларда яланг қумоқли, пастқамликларда тақирли, тошлоқли, баландроқ ҳудудларда бўзқўнғир тупроқлар, ботиқроқ жойларда шўрхоклар вужудга келган. Шўрхокларнинг катта майдонлари Моҳондарё водийсида. Тупрокларнинг хусусиятларига мос равишда турли чўл ўсимликлари тарқалган. Қумликларда оқ саксовул, черкез, жузғун, қўнғирбош, илоқ ва б., шўрхокларда бир йиллик шўралар, юлғун, воҳага туташ жойлардаги тупроқларда қора саксовул, юлғун ўсади.