КИМГАНСАН

КИМГАНСАН (корейсча кимган – олмос, сан — тоғ) , Олмос тоғлари — Шаркий Корея тоғларининг шим. қисми, Шим. Кореяда. Уз. 80 км чамасида, энг баланд жойи 1638 м. Гранит жинслардан тузилган параллел тизмалардан иборат. Тор дарё даралари билан ўйиб юборилган. Турли-туман манзарали рельеф шакллари, шаршаралар учрайди. Ён бағирлари дуб ва аралаш ўрмонлар билан қопланган. Вольфрам, молибден, никель, мис, темир руда конлари бор. Қояларни ўйиб Будда ҳайкаллари ясалган. Курорт кўп. Туризм ривожланган.