КИМБЕРЛИ

КИМБЕРЛИ — ЖАРнинг марказий қисмидаги шаҳар. Кап провинциясининг шим. да жойлашган. Аҳолиси 167 минг киши (1990-й. лар ўрталари). 1867 й. дан олмос казиб олиш ва ўнга ишлов беришнинг йирик маркази. Кимберлида «Де Бирс» олмос компанияси бошқармаси жойлашган. Металлсозлик, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати корхоналари бор. К. яқинидан марганец рудаси, асбест, гипс қазиб олинади. Кейптаун — Йоханнесбург йўлидаги т. й. тугуни. Аэропорт бор. Шаҳарга 19-а. нинг 70-й. ларида асос солинган.