КИМ Григорий Петрович

КИМ Григорий Петрович (1916.22.8 — 1976.18.10, Тошкент) — реж., рассом. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1951). 1939—47 й. лар Тошкент вилоят Корейс мусиқали театрининг бош рассоми. Кейинчалик Андижон мусиқали драма театрида реж. (1951—54). Жан. Сахалин корейс театрида (1954—60), Наманган (1960—65, 1968—72) ва Сурхондарё (1965—68) театрларида бош реж. 1972—76 й. лар Ўзбек давлат филармонияси «Каягим» (1984 й. дан «Чинчун») корейс ашула ва рақс ансамблининг бадиий раҳбари. Энг яхши спектакллари: «38-параллел жануброғида», «Ревизор», «Момақалдироқ», «Тайфун», «Тошболта ошиқ», «Ёшликда берган кўнгил», «Ўликлар кечирмайди», «Уфқ» ва б.