КИЛАУЭЛА — Гавайи о. даги доимий ҳаракатдаги вулкан, Тинч океанда, АҚШ худуди. Бал. 1247 м. Базальт лаваларидан тузилган ясси қалқонсимон конус бўлиб, кратери (вулқон оғзи) кенг. Охирги марта 1983—85 й. ларда кучли отилган. Гавайи миллий парки таркибида. Вулканологик ст-я ишлаб турибди.