КИЛЬ

КИЛЬ — ГФРдаги шаҳар ва порт, Болтик, денгизидан Киль каналига кираверишда, Шлезвинг-Гольштейн ерининг маъмурий маркази. Аҳолиси 237 минг киши (1998). Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Кемасозлик, аниқ механиқа ва оптика, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Балиққайта ишланади. Киль 13-а. дан маълум; 1242 й. дан шаҳар. Ун-т (1665), илмий марказлар бор.