КИГИЗ БОСИШ

КИГИЗ БОСИШ — жун толаларидан кигиз (намат) буюмлар тайёрлаш. Кигиз босишда жун толаларининг тузилиш хусусиятлари (дағал-майинлигига, физик-механиқ хусусиятлари: пластиклиги, эластиклиги, чўзилувчанлиги, киришувчанлиги ва б.) га аҳамият берилади. Илгари Кигиз босиш, асосан, қўлда бажарилган (қ. Кигизчилик). Саноатда Кигиз босишда жун махсус машиналарда титилиб, юмшатилади, ўнга махсус суюқлик (мой) сепилади ва машинада аралаш-тирилади. Аралашма тараш машинасидан ўтказилиб, момиқолинади. Момиқ текис қилиб тўшалади, зичлаш машинасида зичланади, ўнга сульфат к-та эритмаси шимдирилади, махсус машинада керакли ўлчам ва зичликкача ишланади. Бу жараён бир неча босқичда бажарилади. Буюм мас, кигиз чўзиш машинасида чўзиб, четлари тўғрилаб турилади, сўнгра буғли қуриткичларда қуритилади. Охирида пардозлаш машинасидан ўтказилиб, ортиқча туклари қирқиб ташланади, прессланади, оҳорланади ва силлиқланади. Кигиз босиш усулида кигиз (намат), палос, пийма, патак ва б. мақсулотлар тайёрланади.