КИФАРА, китара (юн. kithara) — юнонларнинг лира (қад. Шаркдаги чанг) та ўхшаш, торли-тирнама мусиқа сози. Дастлаб торлари 4 та бўлиб, кейинчалик 7—18 тагача етган. Кифара якка ҳамда жўрнавоз соз сифатида ишлатилган. Юнон адабиёти ва тасвирий санъатида Кифара — Апполлоннчнг доимий йўлдоши, яъни асосий белгиси бўлган. Мил. 1-а. ларга оид Турон моддий ёдгорликлари (қад. Хоразм, Далварзинтепа, Панжикент ва б. жойлардан топилган хайкалчаларда тасвири учрайди. Гитара, цитра каби мусиқа созларининг номлари Кифара сўзидан келиб чиққан.