КИДОНЛАР

КИДОНЛАР, киданлар, қтойлар — мўғуллар таркибидаги қабила. Қадимда Ички Мўғулистон ва Мўғу-листон жумҳурияти ҳудудида кўчиб юрган. 4-а. дан манбаларда Кидонлар номи учрайди. 907 й. қабила бошлиғи Ела-Буға ўзини император деб эълон қилган, қўшни қабилаларни бўйсундириб, сал-танатни ғарб ва шим. га қараб кенгайтирган. 926 й. шаркда Бохап подшолиги (ўнга шимшарқий Манжурия, Шим. Қурия ва б. кирган)ни бўйсундирган. 947 й. К. салтанати Бюу Ляо, 983 й. Киданларнинг Буюк давлати, 1066 й. дан яна Буюк Ляо деб аталган. У Шарқий Осиёда Япон денгизидан Шарқий Туркистонгача чўзилган қудратли давлат бўлган. 1005 й. Буюк Ляо Хитойни енгиб, ҳар йили ўлпон тўлашга мажбур қилган. 11-а. охиридан Буюк Ляо таназзулга учраб, 1125 й. чжурчжэнлар томонидан тугатилган. Кидонларнинг бир қисми Ғарбий Туркистонга қоракидонлар (қ. Қорахитойлар) номи билан кўчибўтган. Кидонларнинг 2 хил ёзуви бўлган. Кидонлар номидан Хитойнинг русча атамаси (Китай) келиб чиққан бўлиб, у мўғул ва туркий халқлар орқали русларга ўтган.