КИЧИК ЗОНД ОРОЛЛАРИ

КИЧИК ЗОНД ОРОЛЛАРИ — Малай архипелагининг жан. қисми, асосан, Индонезия таркибида. Бали, Флорес, Банда, Саву, Тимор денгизлари ва Ҳинд океани сувлари ўраб туради. Майд. 128 минг км2. 1300 км узунликдаги ороллар занжиридан иборат. Рельефи тоғли, вулкан кўп (энг баланд жойи 3726 м, Ринжани вулкани). Иқлими субэкваториал муссонли иқлим. Барг тўкувчи тропик ўрмонлар ва саванналар билан қопланган. Шоли экилади, балиқ овланади.