КИЧИК САЙЁРАЛАР

КИЧИК САЙЁРАЛАР — Қуёш системасининг диаметри 1 дан 1000 км гача бўлган жисмлари. Барча Кичик сайёраларнинг массалари йиғиндиси Ер массасининг 1/700 бўлагидан кичик. Кўпчилик Кичик сайёраларнинг орбиталари Марс ва Юпитер орбиталари (яъни астероидлар минтақаси) орасида жойлашган. Энг машҳур Кичик сайёралар Церера (№1), Паллада (№2), Веста (№3), Юнона (№4), Эрос, Амур, Гидальго, Икар (яна қ. Астероидлар).