КИЧИК КЎЛБУҚАЛАР (lxobrychus) — лайлаксимонлар туркумининг қарқаралар оиласига мансуб қушлар уруғи. 10 тури, жумладан, Ўзбекистонда 1 тури бор. Кичик кўлбуқа (l.minutis) Африка, Евросиё, Австралия ва Янги Зеландияда учрайди. Кўл, дарё қирғоқларидаги тўқай, бутазор ва қамишзорларда яшайди. Оғирлиги 145 г га яқин. Ўзбекистонга март ойида учиб келади. Қамишзор ва тўқайларда уя қуради. 4 — 9 та тухум қуяди. Тухумини 17—20 кун босади. Жўжалари бир ойда учирма бўлади. Кичик кўлбуқалар тўнги қушлар, майда балиқ, бақа, итбалиқ ва сувда яшовчи умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади.