КИЧИК КАВКАЗ — Закавказьедаги тоғ системаси. Олд Осиё тоғлигининг ўрта қисмини шим., шим.-шарқдан ўраб туради. Кичик Кавказга Месхети, Триалети, Сомхет, Базуми, Тамбак, Мургўз, Шохдоғ, Муровдоғ ва Қорабоғ тизмалари ва улар орасидаги водийлар киради. Сурами тизмаси К. К. ни Катта Кавказ билан туташтиради. Кичик Кавказ ғарбда Колхида пасттекислиги билан шарқда Кўра-Арақс пасттекислиги орасида. Мезозой ва учламчи давр чўкинди вулканик ва интрўзив жинслардан ташкил топган. Ўз. 600 км. Бал. 3724 м гача (Гамиш тоғи). (Яна қ. Кавказ).