КИЧИК ЖУЗ — уч йирик қабилавий бирлашма (бойули, алимули, жетиуру) дан иборат хонлик (16-а.). Бойули бирлашмасини Нурали султон (1748—86), Алимули бирлашмасини Абулхайрхон (18-а. нинг 20-й. лари — 1748), Жетиуруни Тавкахон бошқарган. Кичик жуз ҳудуди Урал, Тобол дарёларидан Сирдарёнинг қуйи оқимларигача бўлган ерларни ўз ичига олган. Жан. да Ўрта Осиё давлатлари ва қозоқ, қорақалпоқ ерлари, Ғарбда Каспий денгизи, шим. да Астрахон, Саратов, Оренбург губернялари билан чегараланган. Абулхайрхон ўлдирилгач, Кичик жуз унинг угиллари Нурали ва Ботир томонидан бошқарилди. Кичик жуз ерида вақти-вақти б-н хонликлар, баъзан турли уруғларни ўз ичига олган бир неча хонликлар ташкил топган. 1785 й. дан бошлаб яна уч хонликка бўлинган. Уларни Эрали (1790— 94), Эшим (1795—97), Абулхайрхоннинг ўғли Айшувоқ султон (1798—1805) лар бошқарган. Ундан кейинги хон Жонтўра 1824 й. ўлдирилгач, Кичик жуз тугатилди. Кичик жуз ҳудудларида қорамолларни йил бўйи емхашак билан таъминлай оладиган қишлов ва яйловлар бўлган. Қишки яйловлар Сирдарё билан Урал дарёлари этагида, Ирғиз ва Тўрғай дарёларининг қуйилиш жойларида, Сом ва Барсуқ чўлларида, ёзги яйловлар эса Урал дарёсининг ирмоклари бўйича Тобол қирларида, Муғожар тоғларида жойлашган. Кичик жуз кўчманчи қабилалари душман ҳужумини биргаликда қайтарар, ҳарбий юришларга ҳам биргаликда чиқар эдилар. 19-а. ўрталарида Кичик жуз аҳолисинингсони 1 млн. гаетган. «1844 и. Оренбург ўлкаси қирғизларини бошқарув бўйича низом» га биноан, Кичик жуз ерлари Россия империяси ҳудудларига қўшиб олинди.