КИАНИТ (юн. ruapos-тўқ кўк, ҳаворанг) , д и стен — кристалли сланецларга мансуб минерал. Кимёвий таркиби Al2[SiO4]. Триклин сингонияли, кри-стали устунсимон ёки тахтасимон. Аралашмалари Fe (1% гача), Сг (1,2%), Ti (0,04%). Ранги оқцан тўқ кўкишяшилгача. Зангори, кўк, кулранг ҳам бўлади. Кумир ёки гил жинслари аралашган Кианит қора бўлади. Шишадек ялтироқ, қаттиқлиги турлича (4,5 дан 7,5 гача), зичлиги 3560—3680 кг/м3. Гилтупроққа бой чўкинди жинсларнинг катта босим зонасида метаморфизланишидан ҳосил бўлади, гранитли пегматитларда А12О3 га бой жинсларнинг ассимиляциясидан вужудга келади. Кўпинча ставролит, андалузит билан бирга учрайди.
Кианит саноат учун муҳим аҳамиятга эга бўлган гил тупроғи кўп хом ашё ҳисобланади. Ундан ўтга, кислота ва ишқорга чидамли пишиқ материаллар олинади. Кианит қазиб олувчи мамлакатлар: АҚШ (120 минг т, 1982), Ҳиндистон (45 минг т), Бразилия (10 минг т), Испания (6 минг т), Австралия (1 минг т).
Таркибида рутил, мусковит, турмалин, топаз, корунд бўлган дунёдаги энг йирик конлар Ҳиндистон (Кхаммам, Бхандара, Сидхбум ва б.)да мавжуд.