КИАКСАР (юн. Kyaxares, эронийча — Увахшатра) — Шим. Эрон ва Эрон Озарбайжони ҳудудида шаклланган Мидия давлатининг подшоҳи (мил. ав. 625/624 — 585/584). Киаксар даврида Мидия Олд Осиёнинг йирик давлатига айланган. Скифларнинг Олд Осиё шим. даги ҳукмронлигига барҳам берган. Бобил б-н иттифоқца Оссурия давлатини йўқ қилган (616—605); Мани, Урарту ерларини ва Кичик Осиё шарқий қисмини (590 — 585) Мидия ҳудудига қўшиб олган. Лидия билан уруш олиб бориб, мил. ав. 585 й. сулҳ шартномаси тузган. Ўнга кўра, Мидиянинг ғарбий чегараси Галис дарёси (ҳоз. Қизил Ирмоқ) бўйлаб белгиланган.