КЕЙНС

КЕЙНС (Keynes) Жон Мейнард (1883.5.6, Кембриж – 1946.21.4, Сусекс графлиги, Тилтон қишлоғи) — инглиз иқтисодчиси, давлат арбоби, кейнечилик асосчиси. Кембриж ун-тини тугатган (1906). 1908 й. дан то умрининг охиригача шу ун-тда дарс берди (1920 й. дан проф.), айни пайтда бир қатор маъмурий лавозимларда ишлади. Британия хазинаси ходими (1915—19), Англия банки директорларидан бири (1942 й. дан), Бреттон—Вудс конференциясида қ(. Бреттон—Вудс битими) Англиянинг бош вакили (1944). 1912 й. дан назарий «Economic journal» («Иқтисодиёт журнали») муҳаррири бўлган.

Пул муомаласи ва молия, иқтисодий ўсиш, бандлик соҳаларида бир қатор асарлар яратди («Версаль шартномасининг иқтисодий оқибатлари», 1919; «Мистер Черчилль сиёсатининг иқтисодий оқибатлари», 1925; «Пул тўғрисида рисола», 1930 ва б.). К. нинг асосий ғоялари «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» (1936) асарида баён этилган. Кейнс бозор иқтисодиётини давлат томонидан тартибга солишнинг зарурлиги I ва давлат иқтисодий сиёсатининг асосий тамойилларини асослаб берди. Кейнс қарашлари 2-жаҳон I уруши ва ундан кейинги даврда кўпгина Ғарб мамлакатлари (айниқса, АҚШ ва Буюк Британия)да давлат иқтисодий сиёсатининг назарий асосига айланди (қ. Кейнечилик, Неокейнсчилик).