КЕТЬ — Ғарбий Сибирдаги дарё. 0бнинг ўнг ирмоғи. Уз. 1621 км, ҳавзасининг майд. 94,2 минг км2. Об б-н Енисей ўрталиғидаги сувайирғичдан бошланиб, Ғарбий Сибирь пасттекислигидан оқади. Кеть қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 560 м3/сек. Окт. охиридан май ўрталаригача музлаб ётади. Қуйилиш жойидан 737 км масофада кема қатнайди.