КЕСОН-СИТИ — Филиппиндаги шаҳар, Лусон о. да. Аҳолиси 2,16 млн. киши (2000). Иқлими муссонли тропик иқлим. Йиллик ўртача ёғин 2167 мм. Шаҳар 1939 й. дан қурила бошлаган. Филиппиннинг биринчи президенти Мануэл Кесон номига қўйилган. 1948 й. дан Филиппин Республикасининг расмий пойтахти деб эълон қилинган, ҳоз. Катта Манила таркибида. К.-С—мамлакатнинг савдо-саноат ва маъмурий-маданий маркази. Тўқимачилик, пойабзал, тикувчилик, металлсозлик, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Пластмасса, қоғоз ишлаб чиқарилади. Давлат унти бор.