КЕШМ

КЕШМ — Ҳўрмуз бўғозидаги орол, Эрон ҳудуди. Майд. 1,4 минг км2. Оҳактош ва қумтошлардан ташкил топган. Энг баланд жойи 396 м. Мевали боғлар, хурмо дарахти плантациялари бор. Балиқ овланади, марварид олинади. Шим.-шарқий қисмида Кешм ш. жойлашган.