КЕСАР КЕСИШИ

КЕСАР КЕСИШИ (лот. sectio — ёриш, очиш; caedo — кесаман) — хирургик операция; акушерлик амалиётида қориннинг олдинги деворини ва бачадонни кесиб (баъзан қин томондан кесилади — бу қинни Кесар кесиши дейилади), ҳомила ва йўлдошни олиш. Табиий туғруқ йўллари орқали бола туғилиши мумкин бўлмаган ҳоллар (мас, аёл чаноғининг торлиги ёки бачадоннинг ёрилиш хавфи туғилиши ва б.)да, шунингдек, туғаётган аёл жиддий касал бўлганда (мас, юрак порокларида) қилинади. Ҳоз. Кесар кесиши бачадоннинг пастки сегментини кесиб очиш йўли билан бажарилади. Бунинг учун қорин деворини қаватма-қават кесиб, бачадонгача борилади; уни ҳам қовуқцан юқори қисми кўндаланг кесилади ва дастлаб ҳомила, кейин йўлдош чиқариб оли-нади. Шундан сўнг бачадон девори, кейин қорин девори қаватма-қават тикилади. Бир марта Кесар кесиши қилинган аёлда бачадон чандиғи юзага келиши сабабли кейинги ҳомиладорлик ва туғиш врач кўрсатмасига қатъий амал қилган ҳолда бўлиши лозим.