КЕРХЕ

КЕРХЕ (Гамасиоба, ўрта оқимида Саймарра) — Эрон ва Ироқдаги (қуйи қисми) дарё. Уз. 870 км, ҳавза-сининг майд. 50 минг км2. Загрос тоғларидан бошланиб, Хузистон текислигидан оқади. Баҳор ва ёзги тўлинсув даврида Дажла дарёсигача етиб боради. Ўртача сув сарфи 220 м3/сек. Суғоришда фойдаланилади.