КЕРУЛЕН — Монголия ва Хитойдаги дарё. Уз. 1264 км (шундан 1090 км Монголия ҳудудида), ҳавзасининг майд. 116,4 минг км2. Хэнтэй тоғлигидан бошланади. Ўзанида орол кўп. Далайнор кўлига қуйилади. Ёзда тўлиб оқади; ҳар йили бир неча марта тошади. Нояб. — апр. да музлайди. Балиққа бой. Керулен бўйида Чойбалсан ш. бор.