КЕРТЕШ

КЕРТЕШ Имре (1929, Будапешт) — венгер ёзувчиси. Ижодини 1953 й. да таржимонликдан бошлаган, очерклар ёзган. Дастлабки йирик асари бўлган «Тақдирсиз одам» (1975) романи Кертешга шуҳрат келтирди. Шундан сўнг «Англия байроғи» (1991), «Изқувар» (1977) романларини яратди. «Туғилмаган болага аза» (1990) қиссасида асар қаҳрамони ун-т профессори бўлган дўстига ўзини бахтсиз ҳаёти ҳақида ҳикоя кидали. Кертеш 2-жаҳон уруши йилларида отаси билан Аушвиц, Бухендвальд концлагерларига тушиб, тирик қолган. Ёзувчининг асосий асарлари ҳаётининг ана шу фожиали даври ҳақидадир. У ўз ижодида оммавий эзиш тизимига шахснинг қарши туриши мавзусини ёритган. Кертеш адабиётдаги «гувоҳлик адабиёти» деб номланган янги оқимнинг асосчиси саналади. Нобель мукофоти лауреати (2002).