КЕРСАНТИТ

КЕРСАНТИТ (Франциядаги Керсантон деган жой номидан) — ертомирли магматик тоғ жинси; биотит (1/3 қисми), кварц ва нордон плагиоклаз ҳамда магнетит ва апатитдан ташкил топади. Таркибига кўра К. нинг биотитдан ташқари қисман пироксен ва амфиболли турлари ҳам учрайди. Керсантит гранит таркибли магманинг кристалланиши, дифференциацияланиши туфайли темир ва магнийли минералларга бойиши ҳамда атроф жинсларини ўзгартириб кристалланиши натижасида ҳосил бўлади. Ўзбекистонда интрузив тоғ жинслари билан учрайди.