КЕРЕТАРО — Мексиканинг марказий қисмидаги шаҳар, Керетаро штатининг маъмурий маркази. Мексика тоғлигининг ҳосилдор водийсида, 1850 м баландликда жойлашган. Аҳолиси 385 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Автомобиль йўллари тугуни. Т. й. станцияси. Қ. х. (донли экинлар, дуккаклилар) райони маркази. Ун тортиш, ип газлама, кўн-тери корхоналари бор. К. яқинида полиметалл руда ва опал конлари топилган. Туризм маркази. 17 — 18-а. ларда қурилган черковлар, саройлар сақланган. Ун-т (1765), музей бор. Керетаро — қад. индейслар шаҳри. 1531 й. да испан конкистадорлари томонидан эғалланган. 1810 й. да шаҳар испанларга қарши қўзғолон марказларидан бўлган.