КЕРЕТАРО — Мексика марказидаги штат, Мексика тоғлигининг жан. да. Майд. 11,7 минг км2. Аҳолиси 1,4 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Керетаро ш. Ер юзасининг аксари қисми 1000—3000 м баландликдаги баланд тог текисликларидан иборат. Ойлик ўртача ёғин 800 мм гача. Ўсимликлари бутазор ва паст бўйли ўтлардан иборат. Кўп асрлар давомида ерни ҳайдаш ва ўрмонларнинг кесилиши сабабли катта майдонлар кучли эрозияга учраган. Ҳудудининг 1/2 қисмини яйловлар ташкил этади. Испанлар истилосига қадар Керетарода деҳқончилик ривожланган. Полиметалл руда конлари бор. К. — Мексиканинг нисбатан қолоқ штатларидан. Лерма дарёси ҳавзасидаги катта майдонларда суғорма деҳқончилик қилинади: донли экинлар, сабзавот, мева, сорго етиштирилади. Тоғли р-нларда чорвачилик билан шуғулланилади. Озиқовқат, тўқимачилик саноати корхоналари бор. Керетаро ҳудудидан мамлакатнинг шим. ва марказий штатларини боғловчи муҳим т. й. ва шоссе йўллари ўтган. Мустамлакачилик даврига оид меъморий ёдгорликлар сақланган. Туризм ривожланган.