КЕРЧЬ БЎҒОЗИ — Керчь ва Тамань я. о. лари ўртасидаги бўғоз. Қора ва Азов денгизларини туташтиради. Узунлиги карийб 41 км, эни 4 дан 15 км гача. Қишда сузиб юрувчи муз кўп бўлади. Ғарбий соҳилида йирик Керчь порти бор. Бўғоз орқали кема ва т. й. пароми катнови мавжуд.