КЕПЛЕР ҚОНУНЛАРИ — И. Кеплер кашф этган сайёралар ҳаракатига оид 3 та қонун. И. Кеплернинг «Янги астрономия» (1609) асарида унинг 2 қонуни баён қилинган эди, 3-қонуни 1619 й. да кашф этилди.
1 – қо н у н . Ҳар бир сайёра эллипс бўйлаб ҳаракатланади, унинг ҳамма сайёралар учун умумий бўлган фокусида Қуёш ётади. 2 — қонун. Қуёшдан сайерага ўтказилган радиус-вектор тенг вақтлар ичида тенг юзалар чизади. Бу қонун сайёра ҳаракат йўлидаги ихтиёрий нуқтада оладиган тезликни ифодалайди. Унга мувофиқ сайёралар Қуёшга яқин пайтида тезроқ ҳаракат қилади. 3-қонун. Сайёраларнинг Қуёш атрофида айланиш даври квадратларининг нисбати уларнинг қуёшдан ўртача узоқлиги кублари нисбатига тенг, яъни: НА (1) И. Ньютон томонидан 1687 й. да аниқлаштирилган бу қонунни қуйидаги формула орқали ёзиш мумкин: (2) бунда Tt ва Т2 — икки сайёранинг Қуёш атрофида ҳақиқий (сидерик) айланиш даврлари; М — Қуёш массаси; гп, ва пг2 — биринчи ва иккини сайёранинг массалари; аҳ ва а2 — биринчи ва иккинчи сайёраларнинг Қуёш атрофида айланиш орбиталарининг катта ярим ўқлари. Кейинги тенгламадаги т, ва пг2 — сайёралар массалари Қуёш массаси М га нисбатан жуда кичик бўлгани учун уларни ҳисобга олинмаса, (2) тенглама юқоридаги (1) тенглама кўринишини олади.
Эллиптик орбита бўйлаб ҳаракатланувчи осмон жисмларига тегишли Кеплернинг учинчи қонунини сайёралар ва уларнинг йўлдошлари ҳамда умумий масса маркази атрофида эллиптик орбиталар бўйлаб ҳаракатланувчи қўшалоқ юлдузларга қўллаб, бу осмон жисмларига тегишли баъзи катталикларни аниқлаш мумкин. Хусусан, бу қонун сайёраларнинг массаларини Куёш массасига нисбатан ҳисоблашга, шунингдек, кузатишлар ёрдамида қўшалоқ юлдузлардан бирининг иккинчисига нисбатан айланиш даврини аниқлаш ҳамда уларнинг йиллик параллаксларини ўлчаш асосида, уларнинг умумий массаларини ҳисоблашга имкон беради. Кеплер ўз қонунлари асосида сайёраларнинг ҳаракат жадвалларини тузди. Бу жадваллар 1627 й. да «Рудольф жадваллари» номи билан нашр қилинди. Аниқлиги юқори даражада бўлган бу жадваллардан астрономлар амалий астрономияда 17-, 18-а. лар давомида кенг фойдаланишган. Кеплер қонунлари осмон механикаси фанининг пайдо бўлиши ва тараққиётида муҳим ўрин тутади.