КЕНТОВ — Қозоғистоннинг Жан. Қозоғистон вилоятидаги шаҳар (1955 й. дан). Қоратов тизмаси ён бағрида, 250—300 м баландликда, Чимкентдан 225 км шим.-ғарбда, Туркистон т. й. станциясидан 40 км. Аҳолиси 55,5 минг киши (1999). Полиметалл рудалари бойитилади. Экскаватор ва трансформатор з-длари, темир-бетон конструкциялари з-ди, кон-металлургия техникуми бор. Умумий таълим мактаблари, гимназия, лицей, кутубхона, музей мавжуд.